Фортепиано бўлими ойлиги якуний концерт дастури


Ноябр ойи Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида фортепиано бўлими ойлиги деб эълон қилинган эди.

Бугун фортепиано бўлими ойлигининг якуний хисоботи сифатида концерт дастури бўлиб ўтди. Дастур П. Чайковскининг "Йил фасллари" асарига бағишланди, бўлимнинг иқтидорли ўқувчилари ой номларидаги асарларни навбатма навбат чиқиб ижро этдилар.

Концертда ой давомида ташкил қилинган савол-жавоб ўйинларида энг юқори балл тўплаган ўқувчиларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Концерт хақида видеориликни ушбу хавола орқали телеграмдаги рамий каналимизда кўришингиз мумкин!