8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган "Ҳаётимсиз онажон" номли концерт дастури


Жорий йилнинг 6-март куни соат 13:00 ва 16:00 да Шаҳрисабз шахар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган "Ҳаётимсиз онажон" номли концерт дастури бўлиб ўтди.

Концертнинг 1-сеанси Шаҳрисабз тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун намойиш этилган бўлса. 2-сеансни фахрий устозлар, Кулоллик МФЙ фаол аёллари, хожи оналар, мактабимиз ўқувчилари ва ишчи ходимларининг ота-оналари ва яқинлари кузатиб бордилар.

Дастурда хореография, эстрада хонандалик, театр ва актёрлик бўлимлари томонидан таёрланган сахна кўринишлари ҳамда мактаб ўқитувчи созандаларидан ташкил топган "Гармония" гурухининг жонли ижродаги мусиқалари томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.

Шу куни тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқувчиларининг байрамга бағишланган кўргазмаси хам ташкил қилинди.