Фортепиано синфида очиқ дарс


Бугун Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва саньат мактабининг фортепиано бўлими ўқитувчиси Д. Бурхонованинг очиқ дарси бўлиб ўтди. Очиқ дарс режа асосида бошланиб, интерфаол усулда давом этди. Ўқитувчи замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда янги дарсни ва куй муаллифи хаёт йўлини слайд кўринишида ўқувчига тақдим этди. 

Дарс сўнгида бўлим ўқитувчилари фикр мулохазаларини билдиришди ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Д. Джураева ва фортепиано бўлими ўқитувчилари Л. Ибрагимова, И. Равшанова, Д. Юсуповалар ўқитувчининг салохиятига ва тайёргарлигига яхши бахо беришди, ютуқ ва камчиликларини айтиб ўтишди.