Футбол мусобақаси


#Ташаббус ижроси амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш  мақсадида 5 та муҳим ташаббус ишлаб чиқилди. Иккинчи ташаббусда назарда тутилган  ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш йўлга қўйилган шу муносабати билан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Тасвирий санъат, Театр ва актёрлик, Дамли зарбли ва Ўзбек халқ чолғулари бўлими ўқувчилари ўртасида биринчи босқич футбол мусобақаси ўтказилди.