Тасвирий санъат синфида таниқли рассом билан махорат дарси


18-феврал куни Шаҳрисабз шахар ҳунармандлар уюшмаси рахбари, рассом Азиз Ахмедов томонидан Шаҳрисабз шахар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат бўлими ўқувчилари учун қалам тасвир фанидан махорат дарси бўлиб ўтди.

5 мухим ташаббуснинг 1-қисми ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу махорат дарсида ўқувчилар қалам тасвир фанидан ўзлари учун қизиқ бўлган барча саволларга жавоб олдилар ва шу куни моҳир рассом билан биргаликда суратлар чиздилар...