"Наво гулшани узра парвоз" номли мақом кечаси


2020 йил 13-феврал куни Коба Мақом марказида Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Анъанавий ижрочилик, Театр актёрлик, Хореография ва Тасвирий санъат бўлими ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган "НАВО ГУЛШАНИ УЗРА ПАРВОЗ" деб номланган театрлаштирилган мусиқий  Мақом кечаси ўтказилди. Кечада  анъанавий хонандалик ўқувчилари ижросида мақом сарчашмалари маҳорат билан моҳирона тараннум этилди.Буюк тарих эгаларининг хаётларини хар сафар тарихга ёрқин рангларда мухрлаш мақсадида алоҳида тайёргарлик кўрган Тасвирий санъат бўлими ўқувчиси Болтаева Дилноза Захириддин Муҳаммад Бобур сиймосини яна бир бор  йиғилганлар эътиборига ҳавола этди. Тадбир сўнгида Устозимиз Элмурод Боймуродов ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар...