"Йилнинг энг яхши болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси" танлови якунлари


"Йилнинг энг яхши болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси ва концермейстери" Республика танловининг якуний босқичида Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби Дамли ва зарбли чолғулар бўлими ўқитувчиси Жавлон Махмудов иштироки хақида хабар берган эдик. https://shahrisabzmusiqa.uz/index.php?newsid=67

Бугун 7 февраль куни якуний натижалар элон килинди ва ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Озодбек Назарбеков  қимматбахо совғалар билан тақдирлади. Якуний натижаларга кўра Жавлон Махмудов мазкур танловнинг Республика босқичида наъмунали иштирок этиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Фурсатдан фойдаланиб ушбу ажойиб натижа билан Махмудов Жавлонни мактабимиз жамоаси номидан табриклаб келгусидаги шарафли ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз...

​​​​