Кутубхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган кутубхонлик кечаси


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш  мақсадида 5 та муҳим ташаббус ишлаб чиқилди. Тўртинчи ташаббусда назарда тутилган  ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида  китобхонликни кенг тарғиб қилиш  бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган  шу муносабати билан бугун Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Кутубхона мудираси Р.Муртазаеванинг Мактаб ўқувчиларига электрон мултимедиа шаклида китобхонлик тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида  “ Китобни жонлантирамиз ” деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда шоир Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди, шеърий тўпламлари ва куй қўшиқлар ўқувчилар томонидан маҳорат билан ижро этилди. Тадбир якунида Мусиқа назарияси бўлим бошлиғи Н.Боймуродова ва Театр ва актёрлик бўлими бошлиғи С.Тўраевлар сўзга чиқиб,  тайёргарликка яхши бахо беришди. Ёшларга берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, болаларни китобни севиш ва унга меҳр қўйишлари ҳақида гапириб, бундай тадбирларни яна кўпайтириш хақида айтиб ўтилди.  
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг    қуйидаги фикрларида ҳам яққол акс этган:  
 “ Айни пайтда, ахборот коммуникатсияси соҳасидаги  охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади . Бунинг учун аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара наъмуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришимиз  муҳим аҳамият касб этади ” .