Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти


Бугун Шаҳрисабз  шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг  Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, 2020 йилга мўлжалланган устувор вазифалар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.    Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, устувор вазифалар тўғрисидаги  кенгайтирилган йиғилишни мактабнинг  АКТ бўйича маъсул ходими И.Рўзиева маъруза қилди. Мурожаатнома асосида тайёрланган маърузалар  слайд тарзида йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди  ҳамда  йиғилиш якунида Мурожаатномада белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли ижро этиш бўйича барча ишчи ходимларга қатор чора-тадбирлар белгилаб  қўйилди.