2018-2019-ўқув йилининг якуний Ҳисобот концерти


Жорий йилнинг 30-май куни  Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018-2019-ўқув йилининг якуний  “Ҳисобот концерти” ҳамда битирувчи ўқувчиларга гувоҳномалар топшириш маросими ўтказилди.  Концетрни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг қуйидаги сўзлар очиб берди:  Ёшларимизнинг маданий савиясини ошириш, санъат ва гўзаликка интилишини кучайтириш бизнинг асосий вазифамиздир.Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди... 


Концертга шаҳар ҳокимлиги ва Миллий тикланиш демократик партияси аъзолари ҳамда 2-16-17-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларҳам ташриф буюришди.Тадбирга ота-оналар, кам таъминланган оила фарзандлари, маҳаллалардан  болажонлар таклиф этилди. Концертда барча бўлимлар фаол иштирок этишди.  Айниқса мактабимизнинг Тасвирий санъат ўқувчиси Болтаева Дилноза томонидан маҳорат билан чизилган Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг портрети ўтирган барча томошабинларнинг хайратларию тинимсиз олқишларига сазовор болди. Кеча давомида мактаб ўқувчилари томонидан куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар ҳамда турли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида устозимиз Э.Боймуродов,  мактабимиз директори О.Мирзаев ва ЎИБДЎ Д.Джўраевалар битирувчиларга гувоҳномалар ва эсдалик совғалари топшириб, уларга ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишларини тилади.   Концерт дастурида Халқаро ва Республика кўрик танловларида фахрли ўринларни қўлга киритган ёш умидли ўқувчиларимиз чиқишлари билан биргаликда,  истеъдодли ўқитувчиларимиз томонидан  йил давомида қилинган сара ижод махсулларидан намойиш этилди . Мактаб маъмурияти томонидан Халқаро ва Республика кўрик-танловларида юқори ўринларни қўлга киритган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.  Концерт дастурини ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини юзага чиқариш, уларни дарсдан бўш вақтларида турли хил санъат тўгаракларига жалб қилишдан иборат эди деб қуйидаги сўзлар билан хисобот концерт дастурига якун ясалди.


Халқим тинчлигига кўз тика кўрманг,
Бу юртнинг обрўси кўкга етгуси.
Андиша билганни қўрқоққа йўйманг,
Жим туриб енгмоқлик мардлик белгиси.


Чорак асрдирки мустақил бўлган,
Мустахкам қурилган бизнинг пойдевор.
Шу юртга умрини, жонини берган,
Арши-алода ўз суянчиғи бор....