5 ташаббус амалда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларни бўш вақтларидан мазмунли фойдаланиш учун қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида "Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот техналогиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та мухим ташаббус" ишлаб чиқилди. 4-ташаббус –Ёшларни маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва улар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 1-декабр Халқаро ногиронлар куни муносабати билан“ Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш тизимини тубдан таккомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонни Ўзбекистонда 600 мингдан ортиқ ногиронлар ҳаёт кечирмоқда. Кўпчилик ногиронлар кундалик турмушда турли қийинчиликларга дуч келиб, бу уларнинг мамлакат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этишига салбий таъсир кўрсатмоқда дейилади фармонга берилган расмий шарҳда. Шу муносабати билан мамлакат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этишига шароитлар яратиш мақсадида бугун Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Ахборот ресурс маркази ходими  Р.Муртазаева ва бошқа ходимлар Ўрда МФЙ да истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахс Абдуғаниев Элбек, хамда Наврўз МФЙ да яшовчи Абдунабиева Фарзоналарнинг хонадонларида бўлиб, турли хилдаги бадиий адабий, детектив хикоялар ва бошқа турдаги китоблар тўпламини ўқиш учун топшириб, Элбек ва Фарзоналар билан узоқ ва мароқли сухбат қурилди. Уларнинг ўзига бўлган ишончини ортиши ва ҳар қандай ҳолатда ҳам улар жамиятда Ўзбекистон Республикасининг тенг хуқуқли фуқароси эканлиги, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга кенг кўламдаги имкониятлар яратилганлиги ва улардан унумли фойдаланиш кераклиги айтиб ўтилди.