II жахон уруши қатнашчисини йўқлаб


9 май – Хотира ва Қадрлаш куни  мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало уруш майдонларидан қайтмаган минг-минглаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтирамиз. Айни вақтда жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, бугун орамизда соғ-саломат бўлиб юрган муҳтарам фахрийларимизга таъзим қиламиз.  Ҳеч шубҳасиз, бу даҳшатли уруш, бутун инсоният қатори, бизнинг халқимизга ҳам мислсиз кулфат ва йўқотишлар олиб келди. 
 Халқимиз фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, уруш майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.  Тарихнинг ана шундай бешафқат ва суронли синовларидан ёруғ юз билан, ҳар томонлама муносиб ўтган халқимизга ҳар қанча таъзим қилсак, ҳар қанча тасаннолар айтсак, арзийди, албатта. 
Сиз, муҳтарам фахрийларимизнинг урушдан кейинги оғир тикланиш йилларида қандай буюк хизмат қилганингизни халқимиз асло унутмайди. Сизларнинг мардлик ва матонатингиз, меҳнат жасоратингиз бугунги ва келгуси авлодлар учун ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади.  Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган қабул маросимидаги нутқидан......
Бугунги кунда Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси 
ҳам Урушда ҳалок бўлган ўз яқинлари, ота-боболари хотирасини ёд этмоқда. Айни дамда барча давлат идора ва ташкилотлари билан бир қаторда мактабимиз жамоаси ҳам Мотамсаро она хайкали пойига гулчамбарлар қўйиб қайтишди ва 1915-йилда Шаҳрисабз шаҳрида туғилган II-жахон уруш қатнашчиси Ғуломов Шоди бобони Бугунги ёруғ кунларга етиб келган табаррук  105-ёшлари билан қутлаб совға саломлар билан уйларига мехмонга боришди. Уруш давридаги ўтган кунлар хақида узоқ  сухбатлашишди ва  уларнинг дуосини олишди. Шоди бобо дуоларида “ Мана шу қутлуғ байрам кунларида бутун халқимиз бундай даҳшатли уруш энди ҳеч қачон қайтмасин, деб чин дилдан ният қилмоқда ва бугунги тинч ва осойишта, фаровон ҳаёт учун шукрона билдирмоқдалар. Ҳамда мактабимиз жамоасининг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб, Халқаро ва Республика кўрик танловларида фахрли 1-ўринларни олиб Ўзбекистон халқини миллий маданияти ва санъатини довруғини бутун дунёга танитишда сафарбар бўлинглар деб ўзларининг чуқур миннатдорлигини билдириб дуо қилдилар. Сўзимиз якунида Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси барчангизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан яна бир бор қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайди. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин...

https://t.me/kesh20bmsm
https://shahrisabzmusiqa.uz