9-май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ижодий кеча


Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017-йил 17-ноябрда тасдиқланган ПҚ 3391-сонли қарори ижросини таъминлаш  ҳамда  Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш тўғрисида  халқимиз маданий меросини ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъатини ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий хаётимизда алохида мухим ўрин эгаллайди.Асрлар давомида улуғ шоир ва олимлар, мохир бастакорлар, хофиз ва созандаларнинг машаққатли мехнати ва фидоийлиги, ижодий тафаккури билан сайқал топиб келаётган ушбу ноёб санъат нафақат юртимизда ва шарқ мамлакатларида, балки дунё миқиёсида катта шухрат ва эътибор қозонган. Мақом санъатининг гултожи бўлган “ Шашмақом ” Юнеско томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида эътироф этилгани ҳамда унинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани бунинг яққол тасдиғидир. Жумладан Ўзбекистон давлат концерваториясида шу йўналишда махсус кафедра фаолият кўрсатаётгани, сохага оид илмий изланишлар олиб борилаётганини қайд этиш лозим.   Жумладан  Шаҳрисабз шаҳрида 2018-йилдан бошлаб хар икки йилда бир марта Халқаро  мақом санъати анжуманини ўтказилиши белгиланди бу ҳам бизнинг миллий мақом санъатимизга бўлган энг катта эътибордир. Шу муносабати билан   Бугун Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида  9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мактабда Анъанавий хонандалик ва созандалик бўлими ўқувчилари ҳамда Тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқувчилари биргаликда  ижодий кечани ташкиллаштиришди.  Тадбирда Анъанавий хонандалик ва созандалик ўқувчилари мақом ва мумтоз куй наволардан  ижро этишди. Айниқса 2-синф ўқувчиси Л.Абдусаматова ижро этган “ Хуш келибсиз ” қўшиғи барча томошабинларга хуш ёқди. Танбур мутахасислиги ўқувчиси М.Пўлатов ижросидаги “ Тановор ” барча дилларни жўмбушга келтирди. Ушбу тадбирда нафақат созандалар балки Тасвирий ва амалий санъат ўқувчилари хам ўз қобилиятларини мохирона кўрсата билишди.  Байрам шукухини берувчи бир қанча ижодий кўргазмалар ташкил этилди ва хайъат аъзолари томонидан бахоланиб  диплом ва сертификатлар билан тақдирландилар. Тадбирнинг энг таъсирли жойи шунда бўлдики Тасвирий санъат  бўлимининг 3-синф ўқувчиси Дилноза Болтаева  4 дақиқа ичида барчанинг кўз ўнгида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Презденти И.А.Каримов хотирасини ёд этиб  портретини  мохирона чизиб хамма томошабинларнинг кўзларида ёш қалқитди. 
          Концерт сўнгида Устозимиз Элмурод Боймуродов, мактабимиз директори О.Мирзаев ва ЎИБДЎ Д.Джўраевалар ҳамда 2-17-сон  болалар мусиқа ва санъат мактаби директорлари сўзга чиқиб тадбир хақида ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар. Бир неча Халқаро танловларда фахрли ўринларни эгаллаган ўқитувчиларни ўқувчилари билан биргаликда ташаккурномалар ва  дипломлар билан тақдирлашди.