Хор жамоаси синфида очик дарс


Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Хор дирижёрлик синфи ўқитувчиси М.Файзуллаеванинг очиқ дарси бўлиб ўтди.  Дарс жараёнида ўқувчилар  жуда актив қатнашишди, овозни йўлга қўйиш машқлари бажарилди , ўзаро бахс мунозараларга бой бўлган савол жавоб шартлари бўлди  .  Ўқувчилар томонидан В.Федорова шеъри асосидаги  “ Облака ”   ашуласи  хамда   Н.Шарафийеванинг  “ Дейди-ё  ”акапелласи  ижро этилди.  Ёш бўлишига қарамай ўқитувчи анча махорат билан ўқувчиларга хор тарихи хақида маълумот берди. Очиқ  дарс хақида ўқитувчилар,  бўлим бошлиқлари, ЎИБДЎ Д.Джўраевалар ўзларининг фикр мулохазаларини билдириб ўтдилар. М.Файзуллаеванинг ўтказган  биринчи очиқ дарси яхши деб бахоланиб, камчиликлари айтиб ўтилди бу камчилиглардан ўзига хулоса чиқариб,  бундан кейинги очиқ дарсларини аъло даражада  ўтказишини  ўз олдига мақсад қилиб қўйди.