“Куй билан гўзалдир баҳор” деб номланган концерт дастури


Бугун 7-март куни  20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 8-март “Халқаро хотин қизлар куни” байрами муносабати билан  Дутор синфи ўқитувчилари М.Исмоилова ва Г.Ачилдиеваларнинг  “Куй билан гўзалдир баҳор” деб номланган  байрамона синф концерт дастури бўлиб ўтди.Унда Ўзбек халқ чолғулари бўлимининг Дутор синфи, дамли ва зарбли, ва рақс синфи ўқувчилари  ўз чиқишлари билан барча келган меҳмонларга кўтаринки кайфият  улашишди. Байрам томошасини доира синфи ўқувчилари  очиб беришди. Дутор синфи ўқувчиси С.Авлоқулова ижро этган “ Онам ” қўшиғини ўтирган мехмонлар кўзларига ёш олиб  мириқиб тинглашди. Айниқса Анъанавий хонандалик бўлими ўқувчиси С.Хомидов томонидан ижро этилган  “ Онажон “  қўшиғи   келган мехмонларга манзур бўлиб,  беихтиёр онахонларни хам рақсга чорлаб юборди.    “ Тасвирий санъат “бўлими ўқувчилари ҳам байрамга атаб ўз кўргазмаларини намойиш этишди. Тадбир сўнггида мехмонимиз  устоз санъаткор Т.Исоқов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими Эл-юрт хурмати ва Фидокорона хизматлари учун орденлари сохиби  устоз Элмурод Боймуродов сўзга чиқиб концерт хақида жуда илиқ таассуротлар билдирдилар  Қашқадарё Вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши етакчиси Д.Назаров томонидан мактабимиз фаол ўқувчиларининг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди. Ушбу ташаккурномаларни мактабимиз директори О.Мирзаев ва Э.Боймуродовлар топширдилар.