Мустақиллик байрам табриги


Бунёдкор халқимиз, таъбир жойиз бўлса, ҳар биримиз мустақил Ватанимизнинг 30 йиллик санасини кўтаринки кайфият ила тантана қилмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби номидан Сиз азизларни, биз учун энг улуғ ва энг азиз бўлган Ўзбекистонимизнинг Мустақиллик куни, истиқлолнинг 30 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман.

Барчангизга шу азиз ва муқаддас Ватанимиз равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда ғайрат ва шижоат ҳамда омадлар тилаб қоламиз.

Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Шаҳрисабз шаҳар 20-сон БМСМ директори
                        Ойбек Мирзаев