2021-2022 ўқув йили олдидан педагогик йиғилиш


Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 2021-2022 ўқув йили олдидан педагогик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни мактаб директори Ойбек Мирзаев янги ўқув йили билан табриклаб кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг барча бўлимларнинг ўқув йили давомидаги режалари тингланди ва янги бўлим бошлиқлари, тегишли вазифалар бўйича масъул ҳодимлар сайланди.

Йиғилиш сўнгида ўтган ўқув йили якунида М. Қори Ёқубов танловининг республика босқичида иштирок этган ўқувчиларнинг мутахассислик ўқитувчиларига Маданият вазирлигининг ташаккурномалари топширилди.

Хавола​​​