Санъат йўналиши бўйича республика танлови худудий вилоят босқичи


Май ойида Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг санъат йўналиши бўйича республика танлови худудий вилоят босқичи ўтказилиши Маданият вазирлиги томонидан белгиланган. 

Шу муносабат билан бугун 3-май куни Қарши шаҳрида танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти БМСМ ларнинг санъат йўналишидаги иқтидорли ўқувчилари республика босқич йўлланмаси учун тасвирий санъат, амалий санъат, хореография, театр санъати йўналишларида бахс олиб бордилар.

Қувонарли жихати якуний натижаларга кўра белгиланган йўналишлар бўйича бизнинг Шаҳрисабз шаҳар 20-сон БМСМ дан қуйидаги ўқувчилар танловнинг юқори ўринларини қўлга киритдилар:

ТАСВИРИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ:
Рангтасвир. Ўроқов Дониёр, 2-ўрин.

АМАЛИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ:
Каштачилик. Юсупова Азиза, 2-ўрин.

ХОРЕОГРАФИЯ ЙЎНАЛИШИ:
Миллий халқ рақси. Раҳмонова Мохинур, 2-ўрин.

Замонавий рақс. Ишқуватова Охуда, 1-ўрин.

ТЕАТР САНЪАТИ:
Драма театр санъати актёрлиги. Тошканжонов Бехруз, 2-ўрин.

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt