Санъат йўналишидаги бўлимлар фан ойлиги якуний хисобот концерт дастури


Апрел ойи санъат йўналишидаги бўлимлар фан ойлиги деб эълон қилинган эди. Бугун Санъат йўналишидаги бўлимлар фан ойлиги якуний хисобот концерт дастури бўлиб ўтди.

Ёпилиш маросими икки қисмда бўлиб ўтди. Дастлабки қисмда мактабимизнинг тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқувчиларининг ижодий ишлари кўргазмаси билан бошланди. Ташриф буюрганларнинг диққат этиборини мактабимиз ўқувчиси Шерхон Алимардонов томонидан яратилган мактабимиз макети жалб қилди.

Иккинчи қисмда эса хореография, театр бўлими ва мактаб ўқитувчиларидан ташкил топган оркестр жамоаси иштирокидаги концерт дастури томошабинларга намойиш этилди.

Мактабимиз тарихида илк бор ўқувчилар томонидан сахналаштирилган қўғирчоқ театри жанридаги спектакл ва дизайнер синфи ўқитувчиси Дилсўз Рахимованинг либослар кўргазмаси намойиш этилди.

Одатга кўра бугунги дастурни халқаро ва яқинда бўлиб ўтган "Камалак юлдузлари", санъат йўналишидаги бўлимларнинг республика танлови шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритиб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган ўқувчиларга диплом топшириш маросими якун ясаб берди. Шу билан биргаликда фан ойлик давомида фаол иштирок этган ўқитувчилар рахбариятнинг ташаккурномалари билан тақдирландилар.
Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt