"Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг Шаҳрисабз шаҳар босқичи бўлиб ўтди


Президентимизнинг беш муҳим ташаббуслари ижросини таъминлаш, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларга имконият яратиш, қўллаб-қувватлаш, санъатимизни ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида Шаҳрисабз шаҳар 2-сон БМСМда  "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.


Фестивалга 6 ёшдан 15 ёшгача 
бўлган 2, 20-сон БМСМ ҳамда ўрта таълим мактабларининг ижодкор ўқувчилари якка, жамоавий тарзда, 6 та йўналишдан бирини танлаган ҳолда танловнинг кейинги босқичига йўлланма олиш учун  иштирок этдилар.

Танлов натижаларига кўра бизнинг 20-сон БМСМ дан қуйидаги ўқувчилар 1-ўринларни қўлга киритди:

"А" йўналиш, фортепиано - Юлчиева Жасмина.
"В" йўналиш, анъанавий доира - Бахромов Шохрух.
                 эстрада чолғу - "Мело бенд" жамоаси.
"С" йўналиш, эстрада хонандалик - Ғофуров Яшнар.
"D" йўналиш, замонавий рақс - "Шарқ атиргули" рақс гуруҳи.
"Е" йўналиш, каштачилик - Музаффарова Нилуфар.

Юқори ўринларни олиб танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритган ўқувчиларни табриклаймиз 👏


Танловнинг кейинги худудий босқичи жорий йил май ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt