Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг санъат йўналиши бўйича республика танлови Шаҳрисабз шаҳар босқичи


20-25-апрел кунлари Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг санъат йўналиши бўйича республика танлови ўтказилиши Маданият вазирлиги томонидан белгиланган. 

Шу муносабат билан 23-апрел куни Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида танловнинг Шаҳрисабз шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда Шаҳрисабз шаҳридаги 2-ҳамда 20-БМСМ лардаги санъат йўналишидаги иқтидорли ўқувчилар кейинги босқич йўлланмаси учун тасвирий санъат, амалий санъат, хореография, театр санъати йўналишларида бахс олиб бордилар.

Якуний натижаларга кўра белгиланган йўналишлар бўйича қуйидаги ўқувчилар танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар:

ТАСВИРИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ:
1. Графика. Ботирова Нигора, 20-сон БМСМ.
2. Рангтасвир. Ўроқов Дониёр, 20-сон БМСМ.

АМАЛИЙ САНЪАТ ЙЎНАЛИШИ:
1. Каштачилик. Юсупова Азиза, 20-сон БМСМ.

ХОРЕОГРАФИЯ ЙЎНАЛИШИ:
1. Миллий халқ рақси. Раҳмонова Мохинур, 20-сон БМСМ.

2. Замонавий рақс. Ишқуватова Охуда, 20-сон БМСМ.

ТЕАТР САНЪАТИ:
1. Драма театр санъати актёрлиги. Тошканжонов Бехруз, 20-сон БМСМ.

2. Қўғирчоқ театр санъати актёрлиги. Равшанов Жафарбек, 20-сон БМСМ.

Танловнинг вилоят босқичи 1-5 май кунлар оралиғида Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt