"Мўйқалам сеҳри" номли ижодий кўргазма


Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси, Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз бўлими томонидан санъат ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган "Мўйқалам сеҳри" номли ижодий кўргазма бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазмада шаҳримизда ижоди қилиб келаётган рассомлар қатори бизнинг 20-сон БМСМ рассом ўқитувчилари Дилмурод Усмонов, Ленар Халилов, Шухрат Махкамовлар хам ўз ижодий асарлари билан иштирок этдилар.

Кўргазмага Шаҳрисабз шаҳар хокими Акрам Сулаймонов бошчилигида сектор рахбарлари ташриф буюрдилар. Тадбирни шаҳар хокими табрик сўзи билан очиб берди. 

Тадбир сўнгида фахрий мехмонлар сўзга чиқиб, халқаро танловларда ўрин олган ёш ижодкорларни ҳамда кўргазмадан ижодий ишлари намоиш этилган рассомларни дипломлар билан тақдирладилар. 

Кўргазма сўнгида рассомларнинг энг сара ижодий ишлари Шаҳрисабз шаҳар хокими, Шаҳрисабз шаҳар прокурори ҳамда шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғига совға тариқасида тақдим этилди.
Ижодий ишлари энг яхши деб топилган рассомларга пул мукофотлари сектор рахбарлари томонидан топширилди, Тошпўлат Намозов 5 000 000, Ленар Халилов 3 000 000, Шухрат Махкамов 2 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофотларини қўлга киритшди. 
Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt