Санжар Тўраев томонидан махорат дарси


7-апрел, санъат йўналишидаги бўлимлар фан ойлигининг Театр ва актёрлик бўлими куни этиб белгиланди. 

Фан ойлик навбатчи ўқитувчиси Санжар Тўраев томонидан мактаб ўқувчиларига сахна нутқи мавзусида махорат дарслари амалда кўрсатиб берилди. Бунда асосий эътибор ўқувчиларнинг тўғри нафас олиши, юз артикуляция дикция машқларига қаратилган бўлиб, санъат йўлини танлаган хар бир ўқувчи учун мухим ахамиятга эга эканлиги ўқитувчи томонидан айтиб ўтилди.

Махорат дарсида мактабимизнинг барча бўлимларидан ўқувчи ҳамда ўқитувчилар фаол иштирок этди.

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt