Ленар Халилов томонидан "Устоз - Шогирд" анъаналари тарзида маҳорат дарси ўтилди


Санъат йўналишидаги бўлимлар фан ойлигининг дастлабки кун навбатчи ўқитувчиси Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, 20-сон БМСМ ўқитувчиси рассом Ленар Халилов томонидан "Устоз - Шогирд" анъаналари тарзида маҳорат дарси ўтилди.

Маҳорат дарсида дастлаб  ўқитувчи томонидан ушбу жанр тўғрисида маълумот берилди. Рассом ўқувчилар билан бир қаторда бошқа йўналиш ўқитувчилари ҳам назарий берилган маълумотларни амалда қўллаш имконига эга бўлдилар. 

Жумладан, хореография бўлими ўқитувчиси Нигора Мухаммадиева, анъанавий ижрочилик булимининг Танбур ўқитувчиси Шавкат Хамидов, Анъанавий дутор ўқитувчиси Шахло Бахтиёрова ва Ирода Рўзиевалар томонидан чизилган суратлар рассом Ленар Ҳалилов томонидан юқори баҳоланди.

Маҳорат дарси тарбиявий аҳамиятга бой бўлиб, ўқувчилар қалбида тасвирий санъатга бўлган қизиқиш, ва келгусида касбий фаолиятларига нисбатан меҳр туйғуси уйғотади.
Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt