Санъат йўналишидаги бўлимлар фан ойлиги очилиш маросими


Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида апрел ойи санъат йўналишидаги бўлимлар фан ойлиги деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан бугун фан ойлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тасвирий ва амалий санъат, театр ва актёрлик, хореография бўлимлари томонидан фан ойлиги учун мактаб биноси ўзгача атмосферада безатилди. Бир томон Франциядаги машхур Лувр музейидаги, бир томон Санк-Питербургдаги Эрмитаж музейидаги асарлардан, яна бир томонда ўзбек рассомларининг машхур асарларидан фойдаланган холда мактаб биносида дунё музейлари мухити хосил қилинди.

Кечанинг концерт қисмини хореография ҳамда театр ва актёрлик бўлимлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари очилиш маросимини яна ҳам безаб берди. 

Шу куни ўқитувчи Саёхат Мухаммадиева томонидан ўзбек рассоми Баходир Жалоловнинг "Рақснинг туғилиши", Карл Брюловнинг "Помпейнинг сўнги куни", Леонардо Да Винчининг "Мона Лиза" каби рассомларнинг машхур асарлари хақида томошабинларга қизиқарли маълумотлар айтиб ўтилди.


Ушбу хавола орқали видеороликни кўришингиз мумкин

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt