«Наврўз садолари!» номли концерт-дастури


Ҳар йили юртимиз бўйлаб кенг миқиёсда яшариш ва янгиланиш фаслида Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаймиз. Бу йил Наврўз умумхалқ байрамини юксак савияда ўтказиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида «Наврўз садолари!» номли концерт-дастури бўлиб ўтди. Байрам дастурида ҳудудга ҳос миллий анъаналарни ўзида мужассамлаштирган фольклор қўшиқлари ва халқ ижодига катта эътибор қаратилди.

Концерт дастурида  уйғониш фасли бўлмиш баҳор фаслининг келганини акс эттирувчи «Кўклам келди, Наврўз келди» компазициясида гулларга бурканган баҳор фаслининг чиқиши, театрлаштирилган мусиқали томоша дастурида мактабимизнинг эстрада ҳонандалиги, хор жамоаси, фольклор жамоаси, халқ чолғулар ансамбли, «Шарқ атиргули» рақс ансамбли, «Мело банд» эстрада чолғулар ансамбли, фортепиано ва бошқа бўлимлар томонидан баҳор ва болаликни тараннум этувчи қўшиқлари ижро этилди. Шу куни тасвирий санъат бўлими ўқувчилари томонидан "Наврўз" тантаналарига бағишланган ижодий ишлар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Дастур сўнгида меҳмонларимиз
 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими устоз Элмурод Боймуродов, 
Китоб туман 10-сон БМСМ директори Қаҳрамон Мўминов, 
Шаҳрисабз туман 16-сон БМСМ директори Интизор Маҳмудов, 
17-сон БМСМ директори Алишер Саидов, 
2-сон БМСМ директори Тоҳир Мажидовлар сўзга чиқиб, саҳна кўринишлари, ижро этилган асарлар юқори даражада намойиш этилганлигини алоҳида эътироф этдилар. 

Анъанага мувофиқ шу куни халқаро танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларимизга қолаверса куни кеча болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамб, оркестр, ижодий жамоали республика танлови Қашқадарё вилоят босқичида ғолиб бўлган жамоларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt