Aнсамбл ва ижодий жамоаларининг республика кўрик-танлови


Бугун Шаҳрисабз шаҳар 2-сон БМСМда болалар мусиқа ва санъат мактаблари оркестр, ансамбл ва ижодий жамоаларининг республика кўрик-танлови Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. 

Танлов жараёнлари иккита мактабда бўлиб ўтиши белгиланди. Шаҳрисабзда бўлиб ўтган танловда Китоб, Шаҳрисабз шаҳар ва туман, Чироқчи, Яккабоғ, Қамаши туманларидаги БМСМ жамоалари ғолиблик учун синовдан ўтказилган бўлса, вилоятнинг қолган туманлар жамоалари эртага Қарши шаҳар 1-сон БМСМда ғолиблик учун саҳнага чиқадилар.

Бизнинг 20-сон БМСМдан эстрада чолғулари "Melo Bаnd" ансамбли, "Шарқ атиргули" рақс ансамбли, халқ чолғулари ансамбли ва анъанавий чолғулар ансамбли иштирок этишди. Барча жамоамизга омад тилаймиз.

Натижалар умумлаштирилиб эртага эълон қилинади.

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt