"М. Қори Ёқубов" номидаги Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи


16-март куни Қарши шаҳар 1-сон БМСМ да "М. Қори Ёқубов" номидаги Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда вилоятимизнинг 22 та БМСМ ларидан келган енг иқтидорли ўқувчилар ғолиблик учун саҳнага чиқдилар. 

Бизнинг 20-сон БМСМ нинг ҳам 10 нафар ўқувчиларимиз танловда ўз иқтидорларини намойиш этдилар. (Айнан бизнинг ўқувчилар саҳнага чиққанда томошабинлар томонидан кучли қўллаб қувватлаш, олқишлар билан қарши олинди, видеороликлар илова қилинади)
Қарши шаҳар 1-сон БМСМда М. Қори Ёқубов номли республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтганини хабар қилган эдик. 2-кун давом этган танлов вилоят босқичининг бугун ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва якуний натижалар эълон қилинди. Унга кўра бизнинг ўқувчиларимиз қуйидаги ўринларни эгалладилар.

Хакимов Бунёд - 1-ўрин. Қашқар рубоби (халқ чолғулари)
Нўмонов Исломжон - 1-ўрин. Доира (халқ чолғулари)
Тўраева Зулайхо - 1-ўрин. Дутор (халқ чолғулари)
Жамолов Аслам - 1-ўрин. Гитара (халқ чолғулари)


Шуҳратов Шоҳрух - 2-ўрин. Ғижжак (анъанавий чолғу)
Узоқов Қудратбек - 2-ўрин. Танбур (анъанавий чолғу)
Улачев Миржалол - 2-ўрин. Рубоб прима (халқ чолғулари)
Ботирова Зухра - 2-ўрин. Дутор (анъанавий чолғу)
Қодиров Мухаммадали - 2-ўрин. Афғон рубоб (халқ чолғулари)
Баҳромов Шохрух - 2-ўрин. Доира (анъанавий чолғулар)


Ғолибларга дипломлар ва эсталик совғалари тантанали равишда топширилди. Диплом ҳамда совринларни ўқувчиларнинг мутахассислик ўқитувчилари қабул қилиб олдилар. 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар танловнинг якуний республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

П.с. Навбатдаги манзил Тошкент шаҳри. Шуни қайд этиш керакки, энг кўп совринли ўринлар 20-сон БМСМ жамоасиники бўлди. Бу вилоятда биринчи ва ягона натижадир. Кўз тегмасин!


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt