Байрам табриги


Азиз ва меҳри дарё онажону бувижонлар, гўзал ва  нафосатли,мафтункор опа-сингиллар!

Сизларни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман! Гулдек гўзал нозик калбингиз хамиша мехру мухаббатга лиқ тўла бўлсин

💐 Юртимизда хотин- кизларга берилаётган имкониятлар сони тобора ошиб бормоқда,Буюк ва эзгу мақсадларингизда муваффақият ҳамроҳ бўлсин!
Сиз она, сиз опа, сиз сингил  қолаверса хонадонлардаги файзу-барака ва хотиржамлик бешигини тебратувчилар хам сиз!

🎉Азиз аёллар лабингиздан кулгу юзингиздан табассум хеч қачон аримасин. Дард, ғам ташвиш сизлардан йирок бўлсин Бахтимизга доимо соғ саломат бўлиб юринг!
 
Чексиз ҳурмат ила "Ниҳол" мукофоти совриндори, Шаҳрисабз шаҳар 20-сон БМСМ директори
                                    Ойбек Мирзаев

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt