"Саҳоват" интернат уйида байрам тадбири


Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан Яккабоғ тумани "Саҳоват" интернат уйида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан қариялар, ногирон ва ёлғизлар учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрамнинг маданий қисмида вилоятимизнинг хушовоз хонандалари дилтортар куй-қўшиқлар билан байрамга ўзгача файз бахшида этишди. Санъаткорлар орасида 20-сон Болалар мусика ва санъат мактаби директори, "Ниҳол"  мукофоти совриндори Ойбек Мирзаев ҳам энг сара қўшиқларни ижро этиб, байрамона кайфият улашди.Вилоят хокимлиги томонидан байрам катнашчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt