"Табассум ярашар аёл юзига"


Бугун 5-март куни Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 8-март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган "Табассум ярашар аёл юзига" номли концерт дастури бўлиб ўтди.

Ўзбек халқ чолғулари бўлимининг фан ойлиги доирасида бўлиб ўтган ушбу дастурда мактаб иқтидорли ўқитувчи ҳамда ўқувчилари ўзларининг мусиқий композициялари билан иштирок этдилар. Концертга таршриф буюрган мехмонлар хамда, ота-оналар, жонли тарзда ижро этилган куй-қўшиқларни мароқ билан тинглаб томоша қилишди.

Шу куни мактабда тасвирий санъат бўлими ўқувчиларининг байрамга бағишланган ижодий ишлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Одатга кўра, Халқаро танловларда ғолиб бўлган ўқувчимизга рахбарият томонидан танлов дипломи топширилди.

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt