Фан ойлиги якуний хисобот концерт дастури


Маълумки Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида феврал ойи анъанавий хонандалик ва созандалик бўлими фан ойлиги деб эълон қилинган эди.

Бугун мазкур фан ойлигининг ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби сифатида якуний хисобот концерт дастури бўлиб ўтди. 

Дастурда бўлимнинг барча иқтидорли ўқувчилари ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Концерт сўнгида мактаб директори Ойбек Мирзаев, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Дилобар Джўраеваларнинг табрик сўзлари тингланди.

Шу билан биргаликда фан ойлиги давомида фаол иштирок этган ўқувчилар хамда устозлар ҳамда "Ёш мақочми" республика танловида 2 ўринни эгаллаган Миршод Бахромовга диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt