“Спорт – саломатлик гарови”


Ўбекистон Республикаси касаба уюшмалари қўмитаси Шаҳрисабз шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳардаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган аёл ходимлари ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича  “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу спорт мусобақасида бизнинг 20-сон БМСМ ўқитувчилари Чарос Расулова спортнинг шахмат йўналиши бўйича, Дилсўз Рахимова енгил атлетиканинг югуриш йўналиши бўйича иштирок этдилар. Дилсўз Рахимова 100 метрга югуриш бўйича барча иштирокчилар орасида энг яхши натижа қайд этиб ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиблар касаба уюшмалари қўмитасининг эсдалик совғлари ва дипломлар билан тақдирландилар.


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt