"Эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади."


"Эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади." 

Озодбек Назарбеков. Маданият вазири.


Миллий мақомларимизда халқимизнинг қадимий тарихи, маънавий дунёси, бадиий фалсафаси, руҳи мужассам. Шу боис неча асрдирки, мақом бебаҳо маданий мерос сифатида ардоқланиб келинмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўзбек мумтоз мусиқаси тарихида янги даврни бошлаб берган муҳим ҳужжат бўлди. Унда мақом санъатини янада ривожлантириш ва уни бутун дунё бўйлаб тан олинишига имкон яратиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналарни пухта эгаллаган ёш кадрларни тайёрлаш, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонида белгиланган топшириқлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида”ги 2019 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса, маданият вазири Озодбек Назарбековнинг боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифини амалга ошириш мақсадида бугун Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Ойбек Мирзаев бошчилигида Анъанавий ижрочилик бўлими томонидан Шаҳрисабз шаҳар 2 ва 13-мактабгача таълим ташкилотларида мақом ва миллий куйларимиздан сараланган махсус мусиқий тўплам болаларга белгиланган меъёр асосида кичик дастур тарзида намойиш этилди. Шу билан биргаликда мутахассис ўқитувчилар томонидан ўзбек миллий чолғуларимиз хақида маълумотлар берилди.


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt