"Ёш мақомчи” республика кўрик танлови ғолиблари аниқланди.


"Ёш мақомчи” республика кўрик танлови ғолиблари аниқланди.

Маданият вазирлиги томонидан моҳир ижрочи ёшларни кашф этиш,
ўзбек мақом ижрочилигини юксак даражага кўтариш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган “Ёш мақомчи” республика танлов-фестивали якуний босқич ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🪕11-16 ёшли иқтидорли ўқувчи ёшлар ўртасида бўлиб ўтган танлов-фестивалда Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби анъанавий хонандалик бўлими ўқувчиси Миршод Бахромов 2-ўринни эгаллади.


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt