Гитара синфида очиқ дарс


Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби Гитара синфи ўқитувчиси Кирилл Садиков томонидан  очиқ дарс бўлиб ўтди.

Дарсни ўқитувчи ноанъанавий тарзда қизиқарли савол-жавоблар, бошқотирмалар, ахборот технологияларидан оқилона фойдаланган холда интерфаол усулда олиб борди.

Очиқ дарсни мактаб ўқитувчилари ва ЎИБДЎ Д.Джураева кузатиб, тахлил қилиб бордилар ва якунда ўз фикр-мулохазаларини айтдилар.


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt