"Ботир Зокиров санъати давомчилари"


Бугун 16-феврал куни Буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб "Ботир Зокиров санъати давомчилари" Республика кўрик-танловининг Шаҳрисабз шаҳар босқичи шаҳар маданият маркази концерт залида бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар ўртасида бўлиб ўтди. Унда умумий ўрта мактаблар, мусиқа ва санъат мактаблари, маданият маркази тўгарак аъзолари ва санъатга қизиқувчи 13 нафар ҳамшахарларимиз ғолиблик учун саҳнага чиқдилар. 

Улар орасида бизнинг 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг эстрада хонандалик ўқитувчиси Оламгир Инатов ҳамда анъанавий ҳонандалик ўқитувчиси Шавкат Хамидовлар ҳам иштирок этдилар.

Якунда Оламгир Инатов 1-ўрин, Шавкат Хамидов 2-ўринларни эгаллаб танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

❗️Танловнинг вилоят босқичи 11-12 март кунлари Қарши шаҳар маданият марказида бўлиб ўтади.


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt