"Алишер Навоий асарларига чизилган энг яхши натюрморт"


Сўз мулкининг султони - Алишер Навоий таваллуди муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 19-октабрдаги "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-4865 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида ўқувчи ёшлар ўртасида "Алишер Навоий асарларига чизилган энг яхши натюрморт" тасвирий-ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди.

Бугун мана шу танлов ғолиблари Шаҳрисабз шаҳар маданият бўлимида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ўтказилган кечада ғолиблар тақдирланди.

Унга кўра бизнинг Шаҳрисабз шаҳар 20-сон БМСМ ўқувчилари 15-18 ёшлилар ўртасида Аълохон Толибова 2-ўрин, Зарифа Пўлатова 3-ўрин ва Нилуфар Музаффарова "Энг яхши амалий санъат асари учун" номинациясида ғолибликни қўлга киритдилар.

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt