"Сеҳрли ўрмон" номли янги йил концерти


27-декабр куни Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида янги 2019-йилга бағишлаб “Президент арчаси” тадбирлари доирасида “Сеҳрли ўрмон” номли таетрлаштирилган концерт дастури бўлиб ўтди.



Бу гал концерт дастурига мактаб жамоаси хар галгиданда жиддийроқ ёндашган холда томошабоб қилиб ташкил этилди.
Дастурнинг ғоясида ёвузлик устидан ўқувчилар санъат орқали ғалабага эришиб, эзгу ниятларига эришишади ва қорбобо билан биргаликда болажонларга байрам совғаларини топширишади. Дастурга мактабнинг театр ва актёрлик, ўзбек халқ чолғулари, хореография, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий хонандалик ва созандалик, фортепиано бўлими ўқувчиларининг таёрлаган чиқишлари янада файз киритди ва томошабинлар олқишга сазовор бўлди.




Қашқадарё вилоят маданият бошқармаси таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Ш. Шодиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими устоз Элмурод Боймуродов, ва таълим сохасида узоқ йиллик тажрибага эга бўлган хурматли мехмонлар концерт сўнгида ўзлариниг илиқ фикларини билдирдилар. 


Концерт сўнгида аъло бахоларга ўқиган ва ўзининг наъмунавий хулқи билан ўрнак бўла оладиган ўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб номидан ташаккурномалар топширилди. 


Шу ўринда 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби кириб келаётган 2019-йил билан барчани муборакбод этади. Янги йил барчага яхши ва омадли, баракали йил бўлсин.