Анъанавий хонандалик ва созандалик бўлими фан ойлиги


Феврал ойи Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Анъанавий хонандалик ва созандалик фани ойлиги деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан бугун мактабимизда Анъанавий хонандалик ва созандалик бўлими фан ойлиги очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимига устозимиз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Элмурод Боймуродов ташриф буюрдилар ва ўқувчилар томонидан мақом хақидаги маърузалари тингланди. Шундан сўнг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Дилобар Джўраева сўзга чиқиб фан ойлигини расмий равишда очиқ деб эълон қилдилар.


Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt