Фан ойлиги якуний хисобот концерт дастури


Маълумки Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида январ ойи Дамли ва зарбли, Гитара, Скрипка, Хор, Эстрада ҳонандалик ҳамда созандалик бўлими фан ойлиги деб эълон қилинган эди.

Бугун мазкур фан ойлигининг ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби сифатида якуний хисобот концерт дастури бўлиб ўтди. 

Дастурда бўлимнинг барча иқтидорли ўқувчилари ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Концерт сўнгида севимли устозимиз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими Элмурод Боймуродов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Дилобар Джўраева ва фахрий мехмонларимизнинг табрик сўзлари тингланди.

Шу куни Халқаро танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларимизга ғолиблик дипломлари топширилди.

Расмий сахифаларимиз:
👉 TelegramInstagramYouTube  | Web-sayt