БОТИР ЗОКИРОВНИ ХОТИРЛАБ


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил   2-декабрдаги ПҚ-4908 қарорига мувофиқ Ўзбекистон Халқ артисти  Ботир Зокиров таваллудининг   85 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида бугун Шаҳрисабз шаҳар 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Дамли ва зарбли, Эстрада хонандалик ва Эстрада созандалик, Гитара, Хор дирижёрлик ва Скрипка бўлимлари томонидан хотира кечаси  ўтказилди.   Концертда  Ботир Зокиров ижодидаги энг сара қўшиқлар ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан маҳорат билан ижро этилди. Тасвирий санъат бўлимининг ўқувчилари томонидан тайёрланган портретлар кўргазмаси ҳам барчада илиқ таассурот қолдирди. Ижодий кечада Шаҳрисабз шаҳар хокими вазифасини вақтинча бажарувчи Сабрина Турсунова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими, Эл-юрт ҳурмати ордени, Фидокорона хизматлари учун орденлари сохиби, Қашқадарё вилоят Халқ таълими фидойиси Элмурод Боймуродов,  Шаҳрисабз шаҳар  ва туман   2-16-17 сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорлари, Шаҳрисабз Маданият бўлими мудири Отабек Жалиловлар  сўзга чиқиб мактабимиз хақида илиқ фикрлар  билдириб ўтишди.  Концерт сўнгида Шаҳрисабз  шаҳар  ҳокимлиги томонидан тайёрланган  совғалар  мактаб ўқувчиларига улашилди. Анъанага  мувофиқ  Халқаро онлайн  танловларда муносиб иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар  диплом ва эсдалик  совғалар билан тақдирланди.  Шунингдек тадбирда  иштирок  этган  Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз  шаҳар бўлинмаси рахбари Л.Абдуллаева томонидан мактаб директори О.Мирзаев ташаккурнома билан тақдирланди.

Расмий сахифаларимиз:
👉
Telegram | Instagram | YouTube  | Web-sayt