Халқаро майдондаги навбатдаги ютуқлар


Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби фортепиано бўлими ўқувчилари Россия Федерациясида бўлиб ўтган онлайн Халқаро танловда иштирок этиб, Рухшона Пўлатова 3-ўрин, Севара Шерназарова 2-ўрин, Муниса Ғофуржонова 1-ўринни эгаллашди. 

Мутахассислик ўқитувчиси Зулайҳо Тожиева танловнинг ташаккурнома дипломлари билан тақдирланди.