Эстрада созандалиги ва эстрада хонандалиги бўлими ойлиги очилиш маросими


Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида январ ойи эстрада созандалиги ва эстрада хонандалиги бўлими ойлиги деб эълон қилинди. Бугун бўлим томонидан ойликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Бўлим ўқитувчилари Жавлон Махмудов, Хуршид Халилов, Оламгир Инатов, Кирилл Садиков, Суръат Абдураззоқов ва бошқа ўқитувчилар билан биргаликда ўз мутахассисликлари бўйича ой давомида амалга ошириладиган ишларни концерт тарзида намойиш этиб бердилар.

Дастур сўнгида Халқаро танловларда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар рахбарияти томонидан тақдирланди.